UzAuto Motors компанияси шартнома бўйича 2021 йил ноябрь-декабрь ойларида автомобиль олишини кутаётган мижозларга автомобиллари яна 2 ой ўтиб етказиб берилишини маълум қилмоқда.
«Компания автомобилни етказиб бериш бўйича илгари тузилган шартноманинг 1.2 бандига мос равишда шартномага 3.1.1 бандни киритишга мажбурлигини маълум қилади.
Бошқача айтганда, UzAuto Motors’га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли яримўтказгичлардан тайёрланган бутловчи қисмлар етишмовчилиги ҳамда глобал логистика муаммолари сабабли компания 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган автомобилларнинг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур», дейилган баёнотда.
Аввалроқ, компания томонидан октябрь ва ноябрь ойларида Lacetti ва Labo автомобилларини кутаётган харидорлар билан тузилган шартномаларни ўз вақтида бажариш имконияти мавжуд эмаслиги сабаб харидорлар яна 2 ойгача кутишларига тўғри келиши маълум қилинганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи