09:15 / 22.12.2021
1 741

Тошкент марказий кўчаларида автомобилларнинг йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади

Тошкент марказий кўчаларида автомобилларнинг йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади
Тошкентда шаҳарнинг марказий қисмида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш бўйича тажриба ўтказилади.

Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини 2022-2025 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, буни 2022-2025 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида биринчи босқичда 10 та кўчада, келгусида талабдан келиб чиқиб бошқа кўчаларда ҳам автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади.

Бундан ташқари, йирик бозорлар, савдо марказлари жойлашган ҳудудлардаги кўчаларда ҳам автомобилларнинг йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Бунда, давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкент марказий кўчаларида автомобилларнинг йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади