18:22 / 07.01.2022
2 962

Ҳайдовчилар учун қандай қулайликлар бўлиши кутилмоқда?

Ҳайдовчилар учун қандай қулайликлар бўлиши кутилмоқда?
2022 йилнинг 1 мартидан бошлаб идентификация ID-картаси бўлган ҳайдовчидан транспортни бошқариш ва рўйхатдан ўтказганлик, ишончнома ҳамда суғурта тўғрисидаги ҳужжатларни ўзи билан олиб юриш талаб қилинмайди.

Рақамлаштириш туфайли давлат йўл хавфсизлиги хизмати ходимлари мазкур ҳужжатларни махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширишади.

Бу билан ҳайдовчиларимиз энди транспортни бошқариш ва рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатлар, ишончнома ҳамда суғуртани расмийлаштириш бекор бўлибди, деган фикрга боришмасин. Улар албатта расмийлаштирилиши шарт. Фақат жараён автоматлаштирилганлиги ҳисобига мазкур ҳужжатларни идентификация ID-картаси бор ҳайдовчилар ўзлари билан олиб юрмаслиги жавобгарликка сабаб бўлмайди.

Шунингдек, ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқариш вақтида уяли алоқанинг хавфсиз ва қўлни банд қилмайдиган техник воситаларидан (қулоқчин, bluetooth) фойдаланишга рухсат берилади.

Транспорт воситасини бошқариш пайтида салоннинг олд қисмига ўрнатилган монитордан теледастур ва видеодастурларни томоша қилишга қўйилган тақиқ сақлаб қолинган ҳолда, мониторни ўрнатганлик учун жавобгарлик ҳам бекор қилинади.

Шуни инобатга олиб, 2022 йилнинг 1 февралига қадар суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ҳам ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ҳайдовчилар учун қандай қулайликлар бўлиши кутилмоқда?