Фото: UzAuto Motors
General Motors (АҚШ) автоконцерни 2022 йилнинг августидан бошлаб Spark автомобили ишлаб чиқарилишини тўхтатади.
Бу 2021 йилда ушбу моделнинг сотуви кескин пасайиб кетгани билан изоҳланган.
Маълумот учун, 2021 йилда GM атиги 24 459 дона Spark сотган, бу ўтган йилга нисбатан 27 фоизга кам.
Бундан аввал ҳам компания томонидан Chevy Cruze, Sonic вa Impala автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилганди. Ҳозирда учта русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда: Camaro, Corvette va Malibu.
Kelley Blue Book маълумотларига кўра, Spark Американинг энг арзон автомобили(бошланғич нархи – 13 600 доллар) бўлган ва эндиликда унинг ўрнига Тrах (бошланғич нархи 21 400 доллар) ишлаб чиқарилади.
«Ўзавтосаноат» ахборот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистонда Spark ишлаб чиқариш тўхтатилиши режа қилинмаган. Чунки бу моделга харидорлар ўртасида талаб анчайин юқори ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди