Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Тошкентда ташкил этилган Ягона имтиҳон маркази ўзига тегишли эканини айтиб, бундан буён йўлларда ўлим билан тугайдиган ҳодисаларни камайтиришга бел боғлаганини билдирди. У ушбу имтиҳон маркази монополия эмаслигини, давлат берган имкониятдан фойдаланганини таъкидлади.
- "Ҳозир гапларимни эшитаётган юртдошим, очиғини айтинг, сиз пул бермаганмисиз имтиҳондан ўтиш учун? Ёки камида кимгадир қўнғироқ қилдириб, таниш-билишни ўртага қўйиб, гувоҳнома олмаганмисиз? ‘Менинг уйимга ўзлари олиб келиб беришган’, дейдиганлар қанча?
Энди бир савол: шу тўғрими? Автомактаблар ҳаққоний ўқитяптими? ‘Бензинга пул ташлашиб юборларинг, ҳой, ‘староста’. Эртага имтиҳон, бермаган ўтолмайди’, дейишмайдими? Шу тўғрими? Албатта, бу масалада кўп баҳслашиш мумкин. ‘Автаҳалокатлар билимга эмас, йўлларга, уларнинг сифати ва кенглигига, яна одамларнинг фаросатига боғлиқ’, деган гапларни кўп эшитганмиз.
Бу гапда жон бор. Тўлиқ хавфсизликка эришиш учун йўлларни, инфратузилмани тартибга солиш зарур, албатта. Хуллас, айтмоқчи бўлганим, мен бугундан бошлаб автоҳалокатлар сонини пасайтириш, унда одамларнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатларни камайтириш учун курашга бел боғладим.
Мен инсон омили аралашмаган, таниш-билишчилик аралашмаган, коррупция аралашмаган, сифатли ва самарали имтиҳон маркази барпо эта олганим билан фахрланаман. Бу монополия эмас. Менга бу ёрлиқни ёпиштиришга уринманг. Ҳукумат шундай қарор қабул қилди ва мен фуқаро сифатида шу имконият асосида тизим жорий қилиб, лицензия олдим. Бу манфаатлар тўқнашуви ҳам эмас. Қарор қабул қилинишида мен томонимдан лобби ҳам бўлмаган.
Олдин тайёрлаган қўлланмаларимиз, энг зўр ўқув дастурларимизни шунга йўналтирдик. Бу бозор ростдан ҳам очиқ. Лекин унда ғирромликка йўл қўйилмайди. Имконият бор, янги муассасалар очилсин, сифатли ишласин, пулини ҳалоллаб олсин, фақат гувоҳнома сотадиган дўконга айланмасин.
Мен жамоатчилик эътиборини шу тарафга қаратишга, сифатли ва коррупциядан холи тизим шаклланишини назоратга олишга чақираман. Гувоҳномани осонгина олмоқчи бўлганларга маслаҳатим: ўқиб, билим олинг. Машина ҳайдашни кўчада эмас, автомактабда ўрганинг ва сизга сифатли таълим беришларини талаб қилинг. Чунки ўқимас экансиз, минг валломати бўлсангиз ҳам, энди ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмайсиз.
Автомактаблар, сиз эса бундай лойиҳаларни саботаж қилишни тўхтатинг. Ҳар хил ‘форточка‘лар қидирманг. Ундан кўра, ҳар бир ўқувчини яхшилаб имтиҳонга тайёрланг, шундагина ютасиз, ўтди у даврлар. Энди бу масалага шахсан давлат раҳбарининг ўзи эътибор қаратди. Ҳаммамиз ‘йўқолсин коррупция’, ‘коррупцияга чек қўйиш керак’, деймиз. Мана ўша коррупцияни йўқотиш механизмларидан бири. Мен — Комил Алламжонов шу курашда фаол бўлишни ўзимнинг фуқаролик бурчим, деб билдим. Сиз ҳам мени қўллайсиз, деб ўйлайман.
Аллоҳ ҳаммамизнинг омадимизни берсин", - дейди Комил Алламжонов.
Ягона имтиҳон маркази
3 февраль куни Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент имтиҳон маркази иш бошлади.
Ички ишлар вазири ўринбосари, жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев фақат етарли билим ва малакага эга ҳайдовчиларга гувоҳнома берилишни бошлагач, йўлларда ҳайдовчилик маданияти ошади, йўл-транспорт ҳодисалари камайишини айтиб ўтди.
«Gazeta.uz» ёзишича, Ягона имтиҳон маркази (Тошкент Имтиҳон Маркази, ТИМ) тадбиркорлик субъекти ҳуқуқи асосида Ўзбекистонда биринчи бўлиб ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи компания бўлди. Унинг сайтида компания раҳбари сифатида Дениел Бёрк кўрсатилган.
3 февраль куни сайтнинг «Биз ҳақимизда» бўлимида АВҲТ 1895 сонли лицензия 2022 йил 2 февралида қўлга киритгани ҳақида маълумот берилган эди. Бироқ ҳозирда ушбу маълумот мавжуд эмас.
КТЯРД очиқ маълумотларига кўра, Autoдривер Study автмактаби 2017 йил 6 октябрда рўйхатга олинган. Раҳбар сифатида Дениел Бёрк (Буркэ Даниел Жамес) кўрсатилган, ягона таъсисчи — Дилшод Шуҳратович Жўраев.
Дилшод Жўраев бир вақтнинг ўзида 2017 йил октябрь ва ноябрида рўйхатга олинган Нурафшон Йўл Автомактаби ва Иннодривер Study автомактабларининг ҳам эгаси ҳисобланади. Иннодривер Study юридик манзили Автотест, Автотест 2.0 ва Автотест Обей Рулес савдо белгиларига эгалик қиладиган Автотест Репорт компанияси манзили билан мос тушади — Тошкентнинг Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси 21-уй.
Эътиборлиси, мазкур бинонинг орқа қисмида, Тарас Шевченко кўчаси 23-уйда Миллий ТВ телеканали офиси жойлашган.
Автотест мактаблари асосчиси (ҳозирда у ерда таъсисчи сифатида Иродахон Исмаилова кўрсатилган) ва Миллий ТВ телеканалининг амалдаги таъсисчиси (66,7 фоизи) — Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди