«Қайси вилоят ҳокими ёки ички ишлар бошлиғи ушбу корхоналарни бориб, уларнинг муаммолари билан қизиққан? Афсуски, ҳеч ким», деди Президент йиғилишда. Республика бўйича мавжуд 3 мингга яқин чорраҳада светофорларнинг «ягона эгаси» йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Мисол учун, Тошкент шаҳрида Катта ва Кичик халқа йўллари – «Автойўл»га, пойтахт ичидаги 74 та марказий кўча – шаҳар ободонлаштиришга, 5,2 мингта кўча – туман ҳокимликларига, маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ҳудудидаги йўллар ширкатларга қарайди.
Энди вилоят ва туман марказларидаги йўл белгилари ва кўрсаткичлари, светофорлар, ёритгичлар ўрнатиш, йўл чизиқлар чизиш, пиёда ўтиш жойларини белгилаш, умуман йўл ҳаракати воситаларини тартибга солишга Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими масъул бўлади.
Соҳадаги корхоналар ҳокимликлардан ҳудудий ЙХҲБларга ўтказилади. Ўтказишдан олдин вилоят ҳокимларига корхоналарни техника билан таъминлаш топширилди.
Шунингдек, 2023 йил якунига қадар ушбу хизматлар учун аутсорсингга ҳам йўл очилади, яъни рақобат бўлади.
Ваҳоланки, республика бўйича йўл белгилари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқарадиган 1 дона корхона («Автойўл»га қарашли «Автойўл белги» корхонаси) мавжуд бўлиб, унинг қувватлари эҳтиёжнинг 20 фоизини ҳам қопламайди.
Бу борадаги ишларни молиялаштириш учун ЙХҲБ тизимида «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика ва вилоят жамғармалари ташкил этилиши маълум қилинди.
Жамғармалар ҳар йили камида 400 миллиард сўм тушадиган аниқ манбаларга эга бўлади.
Давлатимиз раҳбари мисол тариқасида Фарғона вилояти тажрибасини кўрсатиб ўтди. Вилоят бюджетидан 24 миллиард сўм ажратилиб, 125 километр йўлларга ёритгич ва нур қайтарувчи воситалар, 24 та пиёда йўлакларига светофор, 107 тасига «сунъий дўнгликлар» ўрнатилган.
Натижада вилоятда умумий авариялар 31 фоизга, ўлим билан боғлиқ ҳолатлар 21 фоизга, пиёдалар иштирокидаги ҳодисалар 37 фоизга камайган.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ички ишлар бошлиқлари билан бирга муаммоли жойлар, «авария ўчоқлари»дан келиб чиқиб, уларни бартараф этиш бўйича ойлик ва чораклик манзилли дастурларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Бундан ташқари, йўл белгиларини ишлаб чиқишда «Автойўл»нинг монополияси бекор қилинади ва ушбу соҳага тадбиркорлар жалб қилинади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...