«Иқтисодий шарҳ» журнали таҳририяти 2022 йил февраль ойи учун бирламчи бозордаги энг манфаатли автокредитлар рейтингини эълон қилди.
Кредитлар дастлабки тўлов, фоиз ставкаси, имтиёзли давр, кредит муддати ва миқдори ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилди.
Ҳозирда 32 тадан жами 21 та банк автокредит хизаматини тақдим этмоқда.
Биринчи ўринни «Алоқа банк» эгаллади — бу ерда 22,99 фоизлик йиллик ставка, 10 фоизлик бошланғич тўлов ва 3 ойлик имтиёзли даврга эга бўлган 4 йиллик муддат белгиланган. Автокредит сифатида бериладиган сумма миқдори энг кўпи билан 1 млрд сўмни ташкил қилади.
Davr bank иккинчи ўринда турибди. Бу ердаги бошланғич тўлов 30 фоизни, фоиз ставкаси 19 фоиз, максимал кредит суммаси 1 млрд сўмни, кредит бериш муддати эса имтиёзли даврга эга бўлмаган 48 ойни ташкил қилади.
Учинчи ўринда эса Turon bank қайд этилган. Йиллик фоиз ставкаси 22,9 фоизни, бошланғич тўлов 20 фоизни, кредит муддати имтиёзсиз 48 ойни ташкил қилиб, максимал кредит суммаси 500 млн сўмгача белгиланган.
Ravnaq bank, «Халқ банки» ва «Савдогар банк» кетма-кет 37 ва 39-ўринларни эгалламоқда.
Жадвал: «review.uz»
Davr bank (19 фоиз), «Ипак йўли банки» (21,9 фоиз), «Пойтахт банк» (22 фоиз), «Алоқа банк» (22 фоиз) ва «Саноат қурилиш банк» 922 фоиз) энг паст ставкаларни таклиф қилаётган бўлса, энг юқори ставкалар Ravnaq bank (29 фоиз) томонидан тақдим этилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди