«Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Умурзоқов 14 февраль куни машинасозликни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёевга UzAuto Motors автомобилларини сотиб олиш учун навбатлар пайдо бўлиши сабабларини тушунтирди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалидаги «Менимча» кўрсатувида маълум қилинди.
Компания ишлаб чиқаришнинг қисқаришини дунёда яримўтказгичлар етказиб беришдаги узилишлар ва логистика муаммолари билан изоҳлаган.
«Бугунги кунда Lacetti ишлаб чиқаришни 51 минг донадан 80 минг донага кўтардик. Бу ҳам етмаяпти. Бу ерда қийинчилик шундан иборатки, бунинг маҳаллийлаштириш даражаси юқори эмас, Кореядаги ишлаб чиқарувчиларининг қуввати эса 30−50 минг автомобилга мослашиб қолган. Ҳозир бунинг ҳам ечимини топдик — ҳамма локализацияни олиб келиб, ишлаб чиқаришни 80 мингга олиб чиқяпмиз», — дейди «Ўзавтосаноат» раҳбари.
UzAuto Motors 2021 йилнинг июль ойидаёқ автомобиллар етишмаслиги сабабли «автомобилларни сотиш ва сотиб олишнинг ноқонуний схемалари» юзага келганини хабар қилган эди. Компания маълумотларига кўра, айрим шахслар пул эвазига савдо тизимини четлаб ўтиб, автомобиль олиш учун навбатини бериш билан шуғулланиб келмоқда.
Шавкат Умурзоқов навбатда турган жойни сотиш схемасини батафсил баён қилган. Бугунги кунда автосалонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилни харид қилишда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (ҳисобварақ-фактура) беради. Унинг таъкидлашича, дилер нусхасини сақлаб қолади ва харидор автомобилни ўз номига расмийлаштириш учун асл нусхани ЙҲХББга олиб бориши керак. Айнан шу босқичда коррупцион ҳолат юзага келади ва навбат бузилади.
«Олдинлари ЙҲХББ томонидан қоғоз кўринишида ҳисобварақ-фактура — маълумотнома бериларди, унинг нусхасига UzAuto Motors томонидан шартнома асосида сотиб олган одамнинг фамилияси ёзиб бериларди. Аслига бўлса навбатсиз фуқарога ёзиб берилиб, ЙҲХББга топшириларди. Шу билан навбат бузиларди. Биз буни аниқладик. Шу билан коррупция бўлар эди», — дейди Умурзоқов.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда UzAuto Motors ҳисоб-фактуралардан фойдаланишдан воз кечиш мақсадида ЙҲХББ маълумотлар базаси билан интеграцияни жорий этмоқда.
«Эндиликда шартнома тузилганидан кейин ВИН-рақам автомат равишда базага тушади. Машина чиққанида у ерга маълумотномани олиб бориш шарт бўлмайди. Бу тизим март ойида ишга туширилади. Худо хоҳласа, бу ҳолатларни буткул йўқ қиламиз», — дея маълум қилган «Ўзавтосаноат» раҳбари. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди