12:52 / 27.02.2022
5 217

«Растаможка» пасайиши UzAuto Motors’га қандай таъсир қилади?

«Растаможка» пасайиши UzAuto Motors’га қандай таъсир қилади?
S&P Global Ratings импорт қилинадиган янги автомобиллар учун божхона тўловларининг қисқариши UzAuto Motors’га қандай таъсир қилишини таҳлил қилди. Бу ҳақда «Uzdaily.uz» хабар бермоқда.

Божхона тўловларининг 30 фоиздан 15 фоизга камайтирилиши мамлакатимизга олиб кирилаётган автомобиллар сонини оширади. GM (General Motors) ишлаб чиқаришни кенг миқёсда маҳаллийлаштириш ва таннархни оптималлаштиришга ҳаракат қилди.

Шунга қарамасдан, UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар асосий моделларининг нархлари импорт қилинадиган автомобилларга нисбатан 20-40 фоиз пастлигича қолмоқда.

Қисқа муддатда нархлар, сотиш ҳажми ва компаниянинг рақобатдош позициясига босим бўлиши кутилмоқда.

Яқин келажакда импорт божлари янада кенг миқёсда пасайтирилган тақдирда UzAuto Motors автомобилларининг нархлари пасайиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати янги автомашиналарга буюртмалар бўйича тўловларнинг энг кам миқдори бўйича талабларни ҳам 85 фоиздан 50 фоизгача қайта кўриб чиқди.

UzAuto Motors кредит профилининг бу ҳаракатлардан кейин ёмонлашиши хавфи камлигини таъкидланмоқда. Компания 2022 йилда асосий ҳолатни инобатга олган ҳолда айланма маблағларнинг 200-250 млн доллар бўлишини режалаштирган.

Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг босқичма-босқич либераллашуви компаниянинг ҳукумат билан муносабатларига бўлган баҳомизни ўзгартирмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Растаможка» пасайиши UzAuto Motors’га қандай таъсир қилади?