
Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати яна ўзгарган. Ҳукумат қарори билан «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритилган.
Хусусан, киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилган:
- 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача (олдин 2022 йил 31 мартгача эди);
- 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача (олдин 2022 йил 30 июнгача эди);
- 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача (олдин 2022 йил 30 сентябргача эди);
- 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача (олдин 2022 йил 31 декабргача эди.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар