12:20 / 18.04.2022
1 743

Ўзбекистонда «права»га ўқитиш курслари бир ойда қанчага қимматлашгани маълум бўлди

Ўзбекистонда «права»га ўқитиш курслари бир ойда қанчага қимматлашгани маълум бўлди
2022 йилнинг март ойида ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари февраль ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 13,3 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари йил бошидан буён ўртача 13,9 фоизга қимматлашган.

Шунингдек, ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, яъни бир йилда ўртача 15,2 фоизга қимматлашгани кузатилган.

Бундан аввал Ўзбекистон вилоятларидаги ДХМларда ҳам «права» алмаштирмоқчи бўлганлар учун «сўнгги мижозгача» иш режими жорий этилгани ҳамда Россиядаги ўзбекистонликлар учун эски намунадаги «права»ларни янгисига алмаштириш бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Ҳукумат қарори билан «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритилган. Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

- 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
- 2010–2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
- 2013–2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
- 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда «права»га ўқитиш курслари бир ойда қанчага қимматлашгани маълум бўлди