Ўзбекистонда энди ҳайдовчиликни энди бошлаганлар бошқараётган машиналарда қизил ундов белгиси тасвири туширилган махсус белгиси бўлади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) хабар қилди.
Таъкидланишича, ҳайдовчилик малакаси етарли бўлмаган, стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситаларида “!” белгиси тасвири туширилган, сариқ рангли, томонлари 150 миллиметр бўлган квадрат кўринишидаги белги бўлиши шарт.
Бу қоида тракторлар, ўзиюрар машиналар ва мотоциклларга амал қилмайди.
Йўл ҳаракати қоидаларига киритилмаган белгиларни ўрнатиш, шунингдек, автомобиль кузови ва ойналарига турли ёзувларни қўллаш тақиқланади. Белгиланган тартибда реклама мақсадидаги ёзувларни қўллаш истисно ҳисобланади.
Аввалроқ Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқлангани хабар қилинган эди. Янги таҳрирдаги ЙҲҚ 2022 йил 1 майдан бошлаб кучга киради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда