10 йил жимжитликдан сўнг: Диана Ягофарова икки ўғилнинг онаси (фото)

  • Маданият
  • 21-07-2018, 09:27
  • 6 883
  • 10 йил жимжитликдан сўнг: Диана Ягофарова икки ўғилнинг онаси (фото)
    Бундан ўн йиллар муқаддам ўзбек киносида ўзининг ёдда қоларли роллари билан кўпчиликка танилган Диана Ягофарова яна ОАВда кўриниш берди.
    Узоқ муддат оммага кўриниш бермаган актриса журналлардан бирига ўзининг шахсий ҳаёти тўғрисида маълум қилган. Ушбу журналдаги суҳбат фотолари ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
    Маълум бўлишича, Диана Ягофарова айни дамда оилали, икки ўғилнинг онаси бўлган.

    Эслатиб ўтамиз, Диана ижросидаги «Ташландиқ» (2008), «Суперкелинчак» (2008), «Ичкуёв» (2009) ҳамда «Зирапча» (2009) фильмлари ўзбек киночилигида ҳақиқий «портлаш» бўлган эди.

    Диананинг киносаноатга қайтиши тўғрисидаги саволлар эса, афсуски, ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

    » » 10 йил жимжитликдан сўнг: Диана Ягофарова икки ўғилнинг онаси (фото)
    Яндекс.Метрика