Муниса Ризаева ўғли Алекс билан саҳнада кўринди (видео)

Хонанда Муниса Ризаева ўғли Алекс билан бир саҳнада қўшиқ куйлагани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Кадрлар кузатувчилар эътиборини тортиб, илиқ муносабатларга сабаб бўлмоқда.
Видеода Муниса Ризаева ўғли Алекс билан биргаликда ўзининг “Бевафо” номли қўшиғини ижро этганини кўриш мумкин. Хонанда саҳнага узун қора либосда чиққан. Унинг ёнида турган кичкина Алекс эса мухлислар эътиборини тортган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари она ва ўғилнинг бир саҳнада қўшиқ куйлаганини илиқ кутиб олиб, изоҳларда самимий фикрларини қолдирмоқда. Кўплаб кузатувчилар Муниса Ризаевага оналик жуда ярашганини таъкидлаб, Алекснинг ширинлигини эътироф этган.
Она ва ўғилнинг бир саҳнадаги чиқиши мухлисларга ёқимли таассурот улашди.






























Изоҳлар 0
…