
Фото: РИА Новости
Бир гуруҳ тинч аҳоли вакиллари "Азовстал" заводи ҳудудидан эвакуация қилинди. Бу ҳақда РИА Новости мухбири хабар берди.
Маълумот берилишича, завод ҳудудини 25 киши тарк этган. Уларнинг 19 нафари катталар ва 6 нафари болалардан иборатлиги айтилмоқда.
“Азовстал”да Украина қуролли кучларининг 36-денгиз пиёдалари бригадаси ҳарбийлари ва “Азов” гуруҳи жангчилари жойлашган. Украина ҳукумати маълумотига кўра, заводда ҳарбийлардан ташқари мингга яқин тинч аҳоли вакиллари бор.
19 апрел куни ДХР “Азовстал” штурми бошланганини маълум қилди. Мариупол шаҳар кенгаши завод ҳудудига бункер бузувчи жуда кучли бомбалар ташланганини маълум қилган, ўша куни “Азов” вакиллари завод “деярли бутунлай яксон бўлгани”ни хабар қилишди.
21 апрел куни Россия президенти Владимир Путин “Азовстал” штурмини бекор қилишни буюрди. Унинг сўзларига кўра, Мариуполдаги саноат зоналарини штурм қилиш мақсадга мувофиқ эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар