15:00 / 03.05.2022
1 265

Евроиттифоқ 10 май куни Россияга қарши олтинчи санкциялар пакетини қабул қилиши мумкин

Евроиттифоқ 10 май куни Россияга қарши олтинчи санкциялар пакетини қабул қилиши мумкин
Фото: РИА Новости / Михаил Голенков
Европа иттифоқи ташқи ишлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида Европа иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи босқичини маъқуллаши мумкин. Бу ҳақда блок бош дипломати Жосеп Боррел маълум қилди.

BBC’нинг ёзишича, янги пакет Россиянинг энергия ташувчилар экспортини чеклаб қўйиши, жумладан, Россия нефтини сотиб олишга эмбарго қўйиши мумкин, бу эса Москвани асосий даромад оқимидан маҳрум қилади.

Бироқ, пакетни қабул қилиш учун уни Европа иттифоқи мамлакатлари маъқуллаши керак. Улар ҳали ҳам бу масалада иккига бўлинган, деб тан олди Боррел.

«Аммо мен ишонаманки, ҳеч бўлмаганда нефть импорти бўйича бу келишувга кенгашнинг навбатдаги йиғилишигача эришиш мумкин», - дея қўшимча қилди у.

Кенгашнинг навбатдаги мажлислари 10 ва 16 май кунларига белгиланган.

Шу билан бирга, Европа комиссияси Венгрия ва Словакияни Россия нефтига қарамлигини инобатга олган ҳолда, нефт сотиб олишга қўйилган эмбаргодан озод қилиши мумкин, деб ёзади Guardian газетаси комиссиянинг икки вакили баёнотларига таяниб.

Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, Венгрия ўтган йили нефть ва нефть маҳсулотлари импортининг 58 фоизини Россиядан олган. Мамлакат Россия нефтига қаттиқ қарам ва энергия билан боғлиқ санкцияларга қўшилмаслигини бир неча бор маълум қилган.

Словакия эса таъминотнинг 96 фоизини Россиядан олган.

27 давлатдан иборат блокнинг бирдамлигини сақлаб қолиш учун комиссия Словакия ва Венгрияга эмбарго киритмаслик ёки узоқ ўтиш давридан фойдаланиш ҳуқуқини таклиф қилиши мумкин, деди «Рейтер» агентлиги манбаси.

Комиссия расмийларининг айтишича, нефть эмбаргоси босқичма-босқич киритилади ва келгуси йилнинг бошида кучга кириши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Евроиттифоқ 10 май куни Россияга қарши олтинчи санкциялар пакетини қабул қилиши мумкин