Шарқда ёки Ғарбда биз ҳақимизда нима деб ўйлашлари бизга қизиқ эмас, асосийси мамлакатни энергия билан таъминлаш, деди Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто.
"Шарқ ёки Ғарбда биз ҳақимизда нима деб ўйлашлари бизни қизиқтирмайди, биз учун бир нарса муҳим - биз Венгриянинг энергия таъминотини кафолатламоқчимиз. Бу таҳдид остида бўлиши мумкин эмас. Ҳеч ким Венгрия халқидан Украинадаги можаро нархини тўлашини талаб қила олмайди”, — дея қўшимча қилди ТИВ раҳбари.
Бу ҳақида Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто Қозоғистондаги музокараларда айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, унинг мамлакати нефть ва газ бўйича Россияга қарши санкциялардан воз кечиши сиёсий қарор эмас. Бу энергия хавфсизлиги манфаатлари билан боғлиқ.
Сиярто, Венгрияга керак бўлган нефтнинг 65 фоизи Россиядан келганини ва бошқа муқобил йўқлигини қайд этди.
Маълумот учун, бугунги кунда Европанинг 3 та давлати Россияга қарши санкцияларни қўллаб қувватлашдан воз кечган. Улар ўз иқтисодий манфаатларини сиёсий ҳамфикрликдан устун деб билишмоқда.
Украина раҳбарияти эса ушбу вазиятга ўзига хос услубда аралашиб, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва яна бир неча ҳукумат вакилларини - Россия тарафдори ва Украина душмани сифатида "Миротворец" сайтидаги "қора рўйхатга" киритмоқчи. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда