Фото: «Film.ru»
Голливуд юлдузи Анжелина Жоли ўтган ҳафта БМТнинг гуманитар миссияси доирасида ғарбий Украинага ташриф буюргани тўғрисида хабар берилганди. Ташриф давомида актриса Львовдаги кафелардан бирига кириб, круассан буюртма қилган ва уни охиригача емаган. Эндиликда ушбу ширинлик 1 миллион гривнага (34 минг доллар) сотилмоқда, деб хабар беради «Film.ru».
Круассан сотилаётгани тўғрисидаги эълонни Евгений исмли украиналик йигит жойлаштирган. У актриса келган Львовдаги ўша кафеда фаррош бўлиб ишлайди. Йигитнинг сўзларига кўра, Жоли ростдан ҳам круассаннинг ярмини емасдан қолдирган. Нархнинг бу қадар юқорилигига қарамай, Евгений савдолашишга тайёрлигини билдирган.
Фото: Telegram
Суратда круассан бир финжон қаҳва ёнида тасвирланган. Евгенийнинг аниқлик киритишича, у «топилмага қадар ўз ишини ёмон кўриб келган». Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Жоли бир неча бор украиналиклар ҳаётидан хавотирда эканини билдирган ва Львовга БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича элчиси мақомида келган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июлида шаҳзода Чарльз ва малика Диананинг тўй маросимидаги торт бўлаги Англиядаги Глостершир аукциони орқали сотувга қўйилганди. Таъкидланишича, 1981 йилнинг июлида айнан ушбу торт бўлаги қироллик оиласи аъзоси ҳисобланувчи Мойра Смитга насиб этган. Ширинликда тилларанг, қизил, кўк ва кумуш рангга бўялган қироллик герби тасвирланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда