22:28 / 05.05.2022
1 570

«Мен ўз бизнесимни олигархга ёки ҳукуматга сотмоқчи эмасман» — Россияни тарк этаётган тадбиркор

«Мен ўз бизнесимни олигархга ёки ҳукуматга сотмоқчи эмасман» — Россияни тарк этаётган тадбиркор
Фото: Bloomberg
Бугунги кунда Россияда бизнесни сотиш осон иш эмас, деб ёзади Bloomberg. Масалан, Emerson Electric раҳбари Лал Карсанбхай Челябинскда жойлашган Metran Industrial Group бўлинмасидан воз кечишини эълон қилган.

Унинг айтишича, ушбу бўлимни сотиб олиш учун маблағга эга бўлган россияликлар мақбул харидорлар эмас.

- "Мен ўз бизнесимни олигархга, Россия ҳукуматига сотмоқчи эмасман. Мен уни Россиядаги бошқарув жамоамиз ва ходимларимизга сотишни афзал кўраман", — деди Лал Карсанбхай.

Вазият Россиядаги фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишда кўплаб компаниялар дуч келаётган қийинчиликларни ифодалайди.

- "Emerson Россияда ҳали ҳам фаолият юритаётган Ernst & Young ва Baker McKenzie каби халқаро консалтинг ва юридик фирмаларга таянади", — деди ижрочи директор.

Ўлчов асбоблари ва бошқарув тизимларини ишлаб чиқарувчи Metran Group бўйича сотув келишувига эришиш учун тўққиз ой вақт кетиши мумкин.

Бу бўлим Emerson сотувининг тахминан 1 фоиздан 1,5 фоизигача, яъни ҳар йили 275 миллион долларни ташкил этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Мен ўз бизнесимни олигархга ёки ҳукуматга сотмоқчи эмасман» — Россияни тарк этаётган тадбиркор