19:08 / 09.05.2022
941

Шри-Ланка бош вазири истеъфога чиқишга ариза берди

Шри-Ланка бош вазири истеъфога чиқишга ариза берди
Фото: Reuters
Шри-Ланка бош вазири Махинд Ражапакса иқтисодий инқироз ва оммавий норозиликлар фонида ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда Ada Derana портали хабар берди.

Хабарда айтилишича, бош вазир укаси, президент Готабая Ражапаксага истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берган.

Аввалроқ депутат Майтрипала Сирисена президент Готабая Ражапакса акаси Махинд Ражапаксани бош вазир лавозимидан озод қилишга рози бўлгани ҳақида маълум қилганди.

Унинг сўзларига кўра, Ражапакса вақтинчалик ҳукуматнинг Махиндни бош вазирликдан бўшатиш таклифини қабул қилган.

Сўнгги йилларда Шри-Ланка кучли иқтисодий инқирозга дуч келди, бу эса мамлакатдаги сиёсий қарама-қаршиликларни кучайтирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шри-Ланка бош вазири истеъфога чиқишга ариза берди