1 397
Билл Гейтс Украинадаги воқеалар сабабли юзага келадиган иқтисодий таназзулдан огоҳлантирмоқда
Фото: Ҳоллиэ Адамс / Bloomberg
Билл Гейтсга кўра, дунёда фоиз ставкаларининг ошиши глобал иқтисодий таназзулга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Гейтс Украинадаги воқеаларнинг иқтисодиётга таъсирини коронавирус пандемиясидан ҳам жиддийроқ деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, минтақадаги можаролар товарлар нархининг ошишига, етказиб бериш занжирлари билан боғлиқ муаммоларнинг ёмонлашишига ва давлат қарзининг ошишига сабаб бўлган.
Мамлакатларнинг инфляцияни бошқаришга бўлган саъй-ҳаракатлари фоиз ставкаларини оширишга олиб келди, бу эса охир-оқибат иқтисодий инқирозга сабаб бўлади.
Шунингдек, у фонд биржаси «айиқлари» (қимматли қоғозларни сотадиган ёки бозор инқирозидан олдин қисқа позицияларни очадиган бозор иштирокчилари) бу кўрсаткич бўйича кучли аргументга эга эканлигини таъкидлади.
Аввалроқ дунёда 1970 йиллардан бери энг катта нарх инқирози бошлангани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳон банкига кўра, 2022 йилда энергия нархи 50 фоиздан кўпроқ, ноэнергетика товарлари эса деярли 20 фоизга ошади.
Кейинги йилларда деярли барча турдаги товарлар нархи пасаяди, аммо хом ашё нархи ўртача беш йиллик қийматлардан анча юқори бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда