ФотоЛ «ТАСС»
Киев Москвага Мариуполдаги «Азовсталь» заводида қамалда қолаётган ярадор украиналик ҳарбийларни асирдаги россияликларга алмаштиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақида Украина бош вазирининг ўринбосари Ирина Верешчукнинг баёнотига таяниб, «РБК» хабар берди.
Бу заводдаги одамларни озод қилиш вариантларидан бири, дея тушунтирди у. «Айни пайтда заводни ҳарбий йўл билан блокдан чиқаришнинг иложи йўқ. ‘Азовсталь’ ҳимоячилари таслим бўлишни истамаяпти», — деди Верешчук.
Бош вазир ўринбосарининг аниқлик киритишича, ҳозирча Москва билан ҳеч қандай келишув тузилмаган, музокаралар давом этмоқда.
Аввалроқ AFP агентлигига берган интервьюсида Верешчук «Азовсталь» ҳудудида мингдан ортиқ украиналик аскар қолганини, улардан юзлаб нафари ярадор эканини айтган. «Оғир жароҳат олганлар ва зудлик билан эвакуация қилиниши керак бўлганлар бор», — деган у.
Апрель ойи ўрталарида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия ҳарбийлари ва Донецк халқ республикаси қўшинлари Мариупол устидан назоратни ўз қўлига олганини, бироқ украиналик қўшинлар «Азовсталь»да қолганини айтганди. Россия президенти Владимир Путин бунга жавобан заводга ҳужумни бекор қилишни, аммо «пашша ҳам учолмайдиган қилиб» саноат зонаси ҳудудини тўсиб қўйишни буюрди. Украина томони у ерда тинч аҳоли борлигини айтди. Апрель охирида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Москва ва Киевга ташриф буюриб, одамларни Мариуполдан, жумладан, заводдан эвакуация қилиш масаласини муҳокама қилди.
7 май куни Россия ва Украина томонлари «Азовсталь» заводи ҳудудидан тинч аҳолининг барчасини эвакуация қилиш якунланганини эълон қилди. Россия Мудофаа вазирлиги операция БМТ ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси иштирокида ўтказилганини маълум қилди.
11 май куни Донецк раҳбари Денис Пушилин энди заводда тинч аҳоли қолмаганини, унга зарба беришни давом эттириш мумкинлиги ҳақида гапирди. Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский «Азовсталь»даги украиналик ҳарбийлар ҳалок бўлган тақдирда Киев Москва билан тинчлик музокараларини тўхтатиши ҳақида огоҳлантирган эди. Апрель ойида у Украина Россияга қамалдаги ҳудуддан тинч аҳоли ва аскарларни эвакуация қилишнинг бир қанча вариантларини, жумладан ярадорларни алмашиш ва воситачилар иштирокини таклиф қилганини, бироқ Москва буни рад этганини айтган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар