Фото: AP
Канада жамоат хавфсизлиги вазири Марко Мендичино Украинадаги вазият туфайли аввалроқ санкция жорий этилган мингга яқин Россия фуқаролари, жумладан, Россия президенти Владимир Путин учун мамлакатга кириш тақиқланганини эълон қилди.
«Биз ҳозиргина мингга яқин россияликлар, жумладан Путин ва унинг атрофидаги одамлар учун Канадага кириш тақиқланганини эълон қилдик», деб ёзди Мендичино твиттерда.
Унинг сўзларига кўра, «бу одамларнинг барчаси аллақачон санкциялар остида», бироқ «энди уларга Канадага кириш тақиқланади».
Мендичинонинг таъкидлашича, Канада «бундай қийин пайтда Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади».
Аввалроқ Канада Россия федерациялар кенгаши аъзолари, Россия Марказий банки раҳбари Элвира Набиуллинага, шунингдек, Россиянинг мудофаа ва саноат тузилмаларига нисбатан санкциялар жорий қилган эди.
Бунга жавобан Москва канадалик сиёсатчилар ва ҳукумат амалдорлари, хусусан, Канада бош вазири Жастин Трюдо ва ташқи ишлар вазири Мелани Жолини санкциялар рўйхатига киритиб, уларнинг Россияга киришини ёпиб қўйди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади