Фото: Reuters
Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенков Мариуполдаги «Азовсталь» заводи ҳудудида қамалда бўлган украиналик ҳарбийлар асирликка таслим бўла бошлаганини маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Конашенковнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар 16 майдан таслим бўлишни бошлаган. Бир кунда «Азовсталь»дан 265 киши, шу жумладан, 51 нафар оғир ярадор чиққан.
Россия Мудофаа вазирлиги вакили жароҳатланганларга ДХР кучлари томонидан назорат қилинувчи Новоазовск касалхонасида ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлади. Асирдаги қолган аскар қаердалигига аниқлик киритмади.
Айни вақтда ОАВлар «Азовсталь»дан украин ҳарбийларининг янги гуруҳи чиқиб кетганини маълум қилмоқда.
Reuters агентлиги гувоҳлардан бирига таяниб хабар беришича, асирликка таслим бўлган украин ҳарбий хизматчиларидан иборат камида еттита автобус Мариуполдан чиқиб кетган.
Агентлик, шунингдек, Z ёзуви тушилган зирҳли техника ҳамроҳлигидаги автобуслар карвони суратини ҳам эълон қилди. Фотосуратга ёзилган изоҳда унинг 17 май куни олингани айтилган.
Reuters манбасига кўра, автобуслардаги ҳарбийларнинг ҳаммаси ҳам ярадор бўлиб кўринмаган.
Таслим бўлган украин ҳарбийларидан иборат деб тахмин қилинаётган автобуслар «Азовсталь»дан чиқиб кетгани ҳақида «РИА Новости» ҳам ёзган. Агентлик қайд этишича, автобуслар ҳаракати бошланишидан бир неча соат аввал завод жойлашган ҳудудда ўқ ва портлаш товушлари эшитилмаган.
Украина қуролли кучлари бош штаби 17 майга ўтар кечаси Мариуполдаги «Азовсталь» заводидан ҳарбийларни «қутқариш операцияси» ўтказилганини маълум қилганди, у ердан 264 киши чиқариб кетилган. Улар «айирбошлаш жараёни орқали» Украинага юборилиши айтилганди. Украина президенти Владимир Зеленский кечки мурожаатида «украин қаҳрамонлари Украинага соғ-омон ҳолда керак»лигини ва уларни қайтариш ишлари «эҳтиёткорлик ва вақт талаб қилиши»ни таъкидлаганди.
Украиналик ҳарбийлар «Азовсталь»ни қарийб 2 ой мобайнида ушлаб турган. Россия президенти апрель охиридаёқ заводга ҳужумларни тўхтатиб, уни қамалга олишни буюрганди, аммо ўт очишлар давом эттирилган. Зеленский Мариуполдаги украин ҳарбийларининг ўлдирилиши Россия билан тинчлик музокараларига нуқта қўйишини айтганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади