Фото: «ТАСС»
Молдова Аксилкоррупция прокуратураси ҳамда Ахборот ва хавфсизлик хизмати ходимлари собиқ президент Игорь Додоннинг уйида тинтув ўтказди, деб ёзади «РБК» Бош прокуратура матбуот котиби Мариана Керпекка таяниб.
Бу Додон, прокурорлар талқинига кўра, Демократик партия собиқ раҳбари бизнесмен Владимир Плахотнюкдан олган пора ҳақидаги иш билан боғлиқ. ЗДГ.мд аниқлик киритишича, собиқ давлат раҳбари жиноят кодексининг учта моддаси бўйича гумон қилинмоқда, булар — 337 (ватанга хиёнат), 343 (пассив порахўрлик) ва 330.2 (ноқонуний бойиш)-моддалар.
Керпекнинг сўзларига кўра, тинтувлар бошқа жойларда ҳам, шу жумладан, «воситачиларга тегишли кўчмас мулк объектларида» олиб борилмоқда.
18 май куни Молдовада мамлакат собиқ президенти ва Социалистик партиянинг собиқ раҳбари Игорь Додонга нисбатан унинг Молдова Демократик партияси собиқ раҳбари Владимир Плахотнюк билан учрашуви акс этган видеотасвир ортидан жиноий иш очилган эди.
Ушбу видео Молдова парламентининг собиқ депутати Юри Ренита томонидан 2020 йилда эълон қилинган. Унда Плахотнюк ва ўринбосари Сергей Яралов Додонга пакет топширади. Ренитанинг таъкидлашича, учрашув 2019 йилда бўлиб ўтган, пакетда катта миқдордаги пул бор бўлган.
Видеода Додон ва Плахотнюк парламентда конституциявий кўпчиликка эга бўладиган коалиция тузишни муҳокама қилади. ТВ-8 канали таъкидлашича, Додон «доимий равишда Владимир Путинга қайдлар ёзиб туришини» айтган, аммо уларнинг мазмунига ойдинлик киритмаган.
2020 йил июнь ойида Молдованинг Коррупцияга қарши прокуратураси «жиноят белгиларини» кўрмагани сабаб Додонга қарши иш қўзғатишдан бош тортган эди. Идоранинг тушунтиришича, текширув пакетнинг ичида нима бўлганини аниқлай олмаган, қарор эса қонуний йўл билан тўпланган далилларга асосланган.
Додон Плахотнюкдан пул олганини рад этиб, жиноий иш қўзғатилишини унинг «мамлакатдан қочиб кетиши»га эришиш истаги ва «ҳамма нарса издан чиққан бир пайтда» Молдовадаги муаммолардан эътиборни чалғитишга уриниш билан изоҳлади.
2021 йил декабрида собиқ президент 2008 йилда Молдовани электр энергияси билан таъминлайдиган Energocom иштирокидаги схема ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги (ўша вақтда унга Додон раҳбарлик қилган) ёрдамида 12 миллион доллар миқдоридаги ўғирликлар ҳақидаги иш бўйича гумонланувчи деб топилган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)