Ювалдадаги отишмадан кейин мактаб ўқувчилари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамроҳлигида автобусга ўтқазилмоқда. 2022 йил 24 май
Фото: Reuters
Техас штати Ювалда шаҳрида жойлашган бошлағич мактабда содир этилган отишма оқибатида камида 14 нафар ўқувчи ва бир нафар ўқитувчи ҳалок бўлди, дея маълум қилган Техас губернатори Грэйг Эббот. Унинг сўзларига кўра,
18 ёшли юқори синф ўқувчиси бўлган гумонланувчи ҳам ҳалок бўлган. Йигитни ҳодиса жойига етиб келган полициячилар отиб ўлдиргани тахмин қилинмоқда. Губернатор баёнотидан аввал маҳаллий полиция отишма содир этган гумонланувчининг қўлга олинганини хабар қилганди.
Яна 15 нафар ўқувчи Ювалдадаги шифохонага ётқизилган. Отишма вақтида яраланган 45 ёшли эркакка ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Сан-Антониода отишма оқибатида талафот етган икки нафар жабрланувчи касалхонага олиб келинган. Шунингдек, бу ерда университет шифохонасига 10 ёшли қизча ва 66 ёшли аёл олиб келингани баён этилган. Хабарда айтилишича иккала жабрланувчи ҳам оғир аҳволда. Бундан ташқари отишмада икки нафар полиция зобити яраланган.
Мактабда одамларга ўқ узишидан аввал гумонланувчи ўз бувисини отиб ташлаган, дейилади Эбботт баёнотида. Аёлнинг аҳволи ҳақида маълумотлар берилмаган. Гумонланувчининг Салвадор Ромас исмли йигит эканлиги аниқланган. Маҳаллий ҳукумат унинг ўз автомобилини ташлаб, мактаб биносига тўппонча ёки милтиқ билан киргани хусусида ахборот берган. Тергов эса мерганнинг ёлғиз ҳаракатланиб, одамларни ўққа тутганини билдирган. Гумонланувчининг мазкур ҳаракатларига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Эбботт содир бўлган воқеани «даҳшатли йўқотиш» ва «маънисиз жиноят» дея таърифлаган. Губернатор маҳаллий ҳукуматнинг бу борада тезкор чоралар кўраётганини айтган. Тергов ишида полициядан ташқари рейнжерлар ва жамоат хавфсизлиги департаменти вакиллари иштирок этмоқда. Осиёдаги ишчи ташрифдан қайтаётган АҚШ президенти Жо Байден содир бўлган ҳодисадан хабар топган. У Оқ уйга қайтганидан кейин мазкур ҳодиса юзасидан нутқ сўзлайди.
Ювалдадаги отишма 18 ёшли талабанинг Нью-Йорк штатида жойлашган Буффало шаҳридаги супермаркетда 10 кишини отиб ташлаганидан 10 кун ўтиб содир бўлди. Супермаркетда йигит отган одамларнинг деярли ҳаммаси қоратанлилар бўлган. Полиция қоратанлиларга нисбатан нафрат оқибатида содир этилган мазкур жиноят юзасидан тергов олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)