Фото: РИА Новости
Украина ҳамда Россия армияси уруш вақтда ҳалок бўлган аскарларининг жасадларини алмашган. Бу ҳақда Россиянинг Биринчи канал давлат телеканали мухбири Ирина Куксенкова ёзмоқда.
Унинг айтишича, Украинанинг Запароже вилоятидаги тўқнашувлар кесишган жойда икки томон ҳам бир-бирига ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини юборган. Томонлар 160 тадан жасад алмашган. Бу маълумот ҳозирча расмий манбаларда тасдиқланмади.
Куксенкованинг ёзишича, унга маълумотни разведкачилар тақдим этган. Россия давлат канали мухбири жасадлар алмашилгани ҳақидаги хабарни разведкадан эксклюзив тарзда олгани, бу маълумот унинг каналидан олингани айтилмай тарқалаётганидан жаҳли чиққанини ҳам иддао қилган.
Мухбир кейинги постида аниқлик киритишича, Украина томонига юборилган жасадлар «Азовстал» заводида ҳалок бўлган украин ҳарбийларига тегишли бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»