23:03 / 06.06.2022
1 351

Жонни Депп ва Эмбер Хёрд судида иштирокчилар таққан қоғоз билагузуклар сотилмоқда

Жонни Депп ва Эмбер Хёрд судида иштирокчилар таққан қоғоз билагузуклар сотилмоқда
Фото: Time
Бутун дунёга овоза бўлган Жонни Депп ва унинг собиқ рафиқаси Эмбер Хёрднинг суд жараёнида иштирокчи ҳамда кузатувчилар таққан қоғоз билагузуклар eBay орқали сотувга қўйилди, деб хабар беради «Правиламаг».

Нашр маълумотларига кўра, битта билагузук нархи 50 доллардан 4999 долларгача чиқмоқда. Сотувчиларнинг одатда товар «яхши ҳолатда сақланганини» ёзяпти. Қоғоз билагузукларни журналистлар, кузатувчилар, юристлар ва суд ишчилари таққан.

Скриншот: «Правиламаг»
Кўплаб сотувчилар билагузук «эпик тарихий суд жараёнини бир қисми» эканини айтиб, товарларни сотиб олишни тавсия қилмоқда. Шу билан бирга, суд залида бўлмаган инсонлар ҳам билагузукларини сотишга уриняпти. Уларнинг айтишича, бу барибир «эслаб юриш учун» яхши буюм.

Скриншот: «Правиламаг»
Суд жараёни вақтида актёрларнинг юзлаб мухлислари залдаги 100 ўринга берилган билагузукларни қўлга киритиш учун соатлаб навбат кутган.

Голливуд юлдузлари Жонни Депп ва Эмбер Хёрд ўртасидаги можаро анчадан буён барчага маълум. Аёл собиқ эрини оиладаги зўравонликда айблаган. Бу ҳақда Хёрд 2018 йилда The Washington Post’га берган интервьюсида маълум қилган. Ўтган ҳафта актёр туҳмат учун 50 миллион доллар талаб қилиб, судга шикоят аризаси киритган — суд эса унга 15 миллион тўланиши бўйича қарор чиқарди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жонни Депп ва Эмбер Хёрд судида иштирокчилар таққан қоғоз билагузуклар сотилмоқда