19:00 / 08.06.2022
2 122

Макс Фадеев Наргиз Зокировага таҳдид қилди

Макс Фадеев Наргиз Зокировага таҳдид қилди
Хонанда Наргиз Зокированинг собиқ продюсери Максим Фадеев қўшиқчини жиноий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилган.

Гап шундаки, Зокирова яқинда Инстаграм орқали эски репертуаридан қўшиқлар ижро этишини маълум қилган. Бунга жавобан продюсер шундай баёнот берган.

Маълумки, Зокированинг аксарият қўшиқларини айнан Макс Фадеев ёзиб берган. Агар бундан буёғига Наргиз Фадеев басталаган ашулаларни ижро қиладиган бўлса, жиноий жавобгарликка тортиши мумкинлигини айтган.

Аввалроқ Зокированинг Москвага боргани ва ушлангани хабар қилинган, сўнг рад этилганди. Аммо кейинчалик у Россиядан 50 йилга депорт қилингани тасдиқланган. Якунда у АҚШга кетиб қолгани ойдинлашган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макс Фадеев Наргиз Зокировага таҳдид қилди