2 875
Имомали Раҳмон Тожикистондаги вазиятни беқарорлаштиришга тайёр кучлар ҳақида огоҳлантирди
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 27 июнь куни нишонланган Миллий бирдамлик кунининг 25 йиллигига бағишланган мурожаатида жамоатчиликни мамлакатдаги сиёсий барқарорликни ҳимоя қилишга тайёр бўлишга чақирди. Мурожаат матни унинг матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
«Давлатимиз ва халқимиз сотқинлари ва ғаразгўйлари, миллий ва давлат манфаатларини оёқ ости қилиб, ўз эътиқоди ва виждонини чет эллик хўжайинларига сотганлар ҳалигача ўз ғаразли ният ва режаларидан воз кечгани йўқ», — дейилади Тожикистон раҳбарининг душанба куни матбуот хизмати томонидан тарқатилган мурожаатида.
«Шунинг учун биз тинчлик, осойишталик, сиёсий барқарорлик ва миллий бирликни ҳимоя қилишга доим тайёр бўлишимиз ва ҳеч қачон сиёсий ҳушёрликни йўқотмаслигимиз керак», деди Имомали Раҳмон.
У ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида «Тожикистон фуқаролар уруши гирдобига тушиб қолгани, бунинг натижасида жамият ва давлатнинг барча соҳалари фожиали инқирозга юз тутганини» эслади.
Унга кўра, тожик миллатининг емирилиши ва мамлакатнинг дунё сиёсий харитасидан йўқолиб кетиш хавфи бор эди.
«Тинчлик бўйича узоқ давом этган музокаралар 1997 йил 27 июнь куни Москва шаҳрида тарихий ҳужжат – Тожикистонда тинчлик ва миллий тотувликни ўрнатиш тўғрисидаги бош келишув имзоланиши билан якунланди», деб эслайди Имомали Раҳмон.
Унинг қайд этишича, Тожикистон тинчликпарварлик ва миллий бирдамликни таъминлаш тажрибаси нафақат тожик миллатини қутқариш омилига айланган, балки жаҳон ҳамжамияти ва нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан можаро ва қарама-қаршиликларни бартараф этишда ибратли тарихий сабоқ, ўзига хос тажриба сифатида эътироф этилган.
«Тинчлик ва осойишталикнинг аҳамияти замонавий шароитда, айниқса, сўнгги йилларда, инсоният ўта оғир муаммоларга дуч келаётганида тобора ортиб бормоқда, – деди Имомали Раҳмон. – Глобал иқлим ўзгаришининг оғир оқибатлари, жумладан, сув танқислиги, қурғоқчилик, озиқ-овқат тақчиллиги, дунё бўйлаб озиқ-овқат нархларининг ошиши ва юқумли касалликлар тарқалиши, хавфсизлик муаммолари, терроризм, экстремизм каби замонавий таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кенгайиши билан бир қаторда, радикализм, қурол-яроғ ва гиёҳванд моддалар савдоси, кибержиноят ва бошқа трансмиллий уюшган жиноятчилик инсоният ҳаётини жуда чидаб бўлмас ҳолга келтирди».
Президент Тожикистон халқини «жаҳон ҳамжамиятидаги шундай нозик шароитда» тинчлик, осойишталик, сиёсий барқарорлик ва миллий бирликнинг аҳамиятини англаб етишга, бу бебаҳо неъматларни энг катта ютуғи қаторида ҳимоя қилишга чақирди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди