
Италиянинг Кастенасо шаҳри (Болоня яқинида жойлашган) ҳокими мижозларининг сочини икки марта ювган сартарошлардан 500 евродан жарима ундиришни буюрди. Бу ҳақда «The Guardian» ёзмоқда.
Карло Губеллини (ҳоким) сувнинг беҳуда сарфланишига қарши шу тарзда курашмоқчи. Минглаб литр сув бекорга оқиб кетяпти, деди у.
Италия сўнгги 70 йилдаги энг қаттиқ қурғоқчиликни бошдан ўтказяпти. Қандай қилиб бўлмасин, сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш чоралари қидирилмоқда. Шаҳарлардаги дарёлар қурияпти, ҳудудлар сувни тежашга уринмоқда, Миланда, масалан, фаввораларни ўчириб қўйишди.
Айрим экспертларнинг прогнози ўта тушкун: қурғоқчилик Италия ҳудудининг 28 фоизини чўлга айлантириши мумкин.
Қолаверса, қурғоқчилик мамлакат иқтисодиётида муҳим ўринга эга қишлоқ хўжалиги, биринчи навбатда, виночилик соҳасига салбий таъсир кўрсатишидан хавотирланишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар