БАА вакиллари Россияга Украина билан асирлар алмашиш масаласида ёрдам таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости манбасига таяниб хабар бермоқда.
“Бирлашган Араб Амирликларининг юқори мартабали вакиллари Украинадаги вазият туфайли, Россия томонига асирликка тушган шахсларни алмаштириш борасида кўмак таклиф қилган. БАА воситачилигида берилган таклифлар Украина томони билан ҳарбий асирлар рўйхатини тузишда инобатга олинади”, - дейилади хабарда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькованинг хабар беришича, унга украин асирларнининг оналаридан кўплаб мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларда оналар фарзандларини қайтармасликни илтимос қилишган, чунки ватанда улар қатағонга учраши ёки яна фронтга жўнатилиши мумкин.
Аввалроқ, Олий Радага жазодан озод қилиш ва ҳарбий асирлар алмаштирилган тақдирда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилишини тугатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилган эди.
Россия 24 февралдан буён Украинани денацификациялаш ва демилитаризациялаш мақсадида маҳсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Ундан кўзланган мақсад Владимир Путин таъкидлаганидек, “саккиз йил давомида Киев режими томонидан геноцид ва ҳақоратга учраган одамларни ҳимоя қилиш”.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия армияси март ойи сўнгида биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажарган, яъни Украинанинг ҳарбий салоҳиятини сезиларли даражада камайтирган. Унда Донбассни озод этиш асосий мақсад этиб белгалинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди