Фото: Win McNamee/Getty Images
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида дунёнинг энг бадавлат 500 бизнесмени 1,4 трлн доллар йўқотди, деб хабар берди Bloomberg.
Маълум қилинишича, Facebook асосчиси Марк Цукерберг 65,5 млрд доллар йўқотган, бу унинг бойлигининг ярмига тенг. Tesla ва Space X асосчиси Илон Маскнинг бойлиги 62 млрд, Amazon раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги 63 млрд долларга камайган.
Louis Vuitton Moët Hennessy бош директори Бернар Арно 49 млрд, Google ҳаммуассислари Ларри Пейж ва Сергей Брин мос равишда 29 ва 28 млрд, Microsoft асосчиси Билл Гейтс 23,4 млрд, Inditex асосчиси Амансио Ортега 20,5 млрд доллар йўқотган.
Агентликнинг қайд этишича, аввалги икки йил давомида энг бадавлат бизнесменларнинг бойлиги фақат кўпайган.
Bloomberg Billionaires Index рейтингига кўра, Маск ҳамон энг кўп бойликка эга бўлиб турибди — 208,5 млрд доллар, Безос 129,6 млрд доллар билан иккинчи ўринда. Арно учинчи (128,7 млрд доллар), Гейтс тўртинчи ўринда (114,8 млрд доллар) жойлашган.
Май охирларида Bloomberg Маскнинг бойлигини 224 млрд, Безоснинг бойлигини 139 млрд ва Гейтснинг бойлигини 123 млрд доллар деб баҳолаганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Блинкен: АҚШ ёрдами Украинада фронтдаги вазиятни ўзгартиради