21:24 / 02.07.2022
2 078

Қозоғистон АҚШ билан алоқаларнинг янги босқичи ҳақида эълон қилди

Қозоғистон АҚШ билан алоқаларнинг янги босқичи ҳақида эълон қилди
Фото: Getty Images
Қозоғистоннинг АҚШ билан муносабатларидаги янги босқич асоси стратегик шериклик бўйича комиссиянинг юқори даражадаги мунтазам учрашувларидан иборат. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари — ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».

«Бугун Қозоғистон Америка Қўшма Штатлари билан алоқаларнинг янги босқичини қурмоқда. Сиёсат ва хавфсизлик, савдо ва инвестициялар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик асоси Кенгайтирилган стратегик шериклик бўйича комиссия доирасида юқори даражадаги мунтазам учрашувлар ҳисобланади», — деди у 1 июль куни бўлиб ўтган «Қозоғистон Республикаси халқаро алоқаларнинг замонавий тизимида» халқаро конференциясида.

Шунингдек, Тлеуберди маълум қилишича, Буюк Британия Евроиттифоқдан чиқиши билан Қозоғистон Британия билан алоқаларни қайта форматламоқчи.

«Мамнуният билан Қозоғистон ва Буюк Британия ўртасидаги стратегик шериклик ҳақидаги янги битим устидаги ишлар тугаганини маълум қиламиз», — дея қўшимча қилди у, умуман олганда Қозоғистоннинг Европа мамлакатлари билан ҳамкорлиги «афзалликлардан максимал даражада фойдаланишга асосланиши»ни қайд этаркан.

Шу билан бирга, Тлеуберди таъкидлашича, Россия ва Қозоғистон конструктив ҳамкорлиги динамик тарзда ривожланмоқда.

«Худди аввалгидек, Қозоғистоннинг стратегик шериги Россия Федерацияси билан конструктив ҳамкорлик динамик тарзда ривожланяпти», — деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон АҚШ билан алоқаларнинг янги босқичи ҳақида эълон қилди