Фото: «Ctnews.ru»
Украинанинг Луганск вилояти шимоли-ғарбидаги Лисичанск шаҳри Россия ҳарбийлари ҳамда Луганск халқ республикаси кучлари томонидан тўлиқ қуршаб олинди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Telegram-каналида маълум қилган.
«Қопқон ёпилди. Лисичанск иттифоқчи қўшинлар томонидан ўраб олинди… Тез орада шаҳарга кенг миқёсдаги юриш бошланиши тахмин қилиняпти. Душман ҳеч қаерга кета олмайди, чунки шаҳарга кириш ҳам чиқиш ҳам ёпиб қўйилган», — деб ёзган у.
Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра у Лисичанскдаги вазият тўғрисида ахборотни Аҳмад-Ҳожи Қодиров номидаги полиция полка командири Замир Чалаевдан олган.
Қодиров дастлабки хабаридан бир соат ўтгач иттифоқчи бўлинмаларнинг Лисичанск марказида эканини хабар қилди. Аввал Чечинстон раҳбари икки марта 25 май ҳамда 25 июнда Россия қўшинларининг Лисичанскга кирганини билдирган эди. Украина миллий гвардияси спикери Руслан Музичук 2 июлда шаҳар атрофида аёвсиз жанглар кетаётгани, бироқ ҳудуд қуршовга тушмагани ва ҳанузгача украиналик ҳарбийлар назорати остида эканлигини таъкидлаган.
ЛХР миллий милицияси вакили Андрей Марочко ҳам «Интерфакс»га Лисичанскнинг қуршовга олинганини маълум қилган. У ЛХР ва Россия кучлари энг охирги стратегик муҳим чўққиларни эгаллаганини қайд этган.
Россия мудофаа вазирлиги ҳам, Украина томони ҳам Лисичанскнинг қамалда қолгани юзасидан расмий изоҳ бермаган.
Лисичанск Луганск вилоятида Россия кучлари ихтиёрига ўтмаган ягона ҳудуд ҳисобланади. Шаҳар Шимолий Донец дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. Дарёнинг нариги соҳилида Северодонецк шаҳри бор, у Луганск 2014 йилда ЛХР таркибига ўтганидан кейин Украинадаги вилоятнинг марказига айланганди.
Май охирида давом этган Северодонецк учун жангларда Украина кучлари ўз позициясини Лисичанскдан туриб ҳимоя қилганди. 24 июнда Украинанинг Луганск вилояти ҳарбий администрацияси раҳбари Сергей Гайдай украиналик ҳарбийлар йўқотишлар сабаб Северодонецкдан чиқиб кетишини эълон қилган.
22 июнда АҚШнинг урушни татқиқ қилиш институти Россия бўлинмаларининг яқин вақт ичида Лисичанск атрофларига ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган. Экспертлар Россия Лисичанскни эгаллаши учун шаҳарнинг ҳар бир мавзе ва даҳаси учун аёвсиз жанг қилиши кераклигини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи