Илон Маск ўғиллари Гриффин, Кай, Дамиан ва Сакс билан Рим папаси Франциск ҳузурида
Фото: Twitter / @elonmusk
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Twitter’да Рим папаси Франциск билан бирга тушган суратини эълон қилди, деб ёзади Meduza. Бизнесмен понтифик билан учрашув у учун «шараф» бўлганини қайд этди.
Маскнинг твитига қараганда, учрашув 1 июль куни бўлиб ўтган. Унда бизнесмен билан бирга саккиз фарзандининг тўрт нафари — 18 ёшли Гриффин ҳамда 16 ёшли Дамиан, Кай ва Саксон қатнашган.
Италиянинг La Repubblica газетаси хабарига кўра, дунёнинг энг бой одами ва унинг фарзандлари Францискнинг ёнига шахсий ташриф билан келган. Учрашув Ватикандаги Авлиё Марфа уйида бўлиб ўтган ва қарийб 40 дақиқа давом этган. Бу вақт мобайнида понтифик ва миллиардер, шу жумладан, «атроф-муҳит муаммолари ва инсоният келажаги»ни муҳокама қилган. Учрашув ҳақидаги бошқа тафсилотлар келтирилмаяпти.
Reuters қайд этишича, 21 июндан буён Илон Маск ўзи сотиб олишга уринаётган ижтимоий тармоқ — Twitter’га ҳеч нарса ёзмаган. 1 июль куни у Twitter’га кетма-кет постлар билан қайтиб келган, улар орасида Рим папаси билан олинган сурат ҳам бўлган.
Май ойида бизнесмен Twitter’ни сотиб олиш бўйича битим ижтимоий тармоқдаги фейк ва спамли аккаунтлар сони ҳисоблаб чиқилаётгани туфайли рўхтатиб қўйилганини эълон қилганди. Шундан кейин компания акциялари дастлабки савдоларда 20 фоиздан кўпроққа тушиб кетди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда