
Фото: Getty Images
Афсонавий боксчи Майк Тайсон қамоқда ўтказган вақтидан афсусланмаслиги ҳақида гапирди.
- "Бундан миннатдорман. У ерда ҳаммага яхши муносабатда бўлганман. Ҳаётимнинг энг яхши уч йилини қамоқда ўтказдим.
Миллионларим бўлмаса-да, лекин ҳаловатга эришгандим. Тинч яшамас экансиз, пул ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Балансни сақлаш муҳим. Ақл-идрок ҳаётнинг барча соҳаларини белгилаши лозим", - деди Майк Тайсон.
Эслатиб ўтамиз, собиқ жаҳон чемпиони жинсий зўравонликда айбланиб, уч йилга озодликдан маҳрум қилинган. У 1992 йилда зўравонлик сабаб 6 йилга қамалган, бироқ 1995 йилда муддатидан олдин озодликка чиққанди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар