Фото: Reuters
Голландия ҳукумати мамлакат Россиядан газга қарамликни тугатишга муваффақ бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Энергетика вазири Роб Жеттен мамлакат газ бўйича Россияга қарамликни тугатганини айтди. Унинг таъкидлашича, минтақадаги ҳар қандай даражадаги газ инқирози Голландияга ҳанузгача таҳдид солмоқда.
Нидерландия 2022 йилнинг биринчи ярмида катта энергия тежашга эришган ва газ истеъмолини деярли 33 фоизга қисқартирган.
Бу ҳажм Россиядан келадиган ёқилғидан бутунлай воз кечиш учун етарли бўлди. Сўнгги йилларда газ импортининг 15-20 фоизи «Газпром»га тўғри келган.
Шунингдек, Голландияда дунёдаги энг йирик конлардан бири — Гронинген жойлашган бўлиб, у мамлакатнинг ички талабини қондиришга ёрдам беради.
Коннинг заҳиралари тахминан 450 млрд куб метр газ деб баҳоланмоқда, бу Европанинг Россиядан деярли уч йиллик газ импортига тенг. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди