Шри-Ланкада давлат раҳбари Готобаи Ражапаксанинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар президент қароргоҳига бостириб кирди, деб ёзади Meduza.
Ражапакса, хабарларга кўра, хавфсиз жойга ўтказилган.
ОАВларда пайдо бўлган кадрларда намойишчилар президентнинг бассейнида сузиб юрганини кўриш мумкин.
Мамлакатнинг энг йирик Коломбо шаҳрига минглаб намойишчилар келган. Улар Ражапаксанинг қароргоҳига олиб борадиган йўлда бир нечта полиция отрядлари занжирларини узиб ўтган.
Тўқнашувлардан кейин 20 дан ортиқ киши, шу жумладан, икки полициячи касалхонага етказилган.
Шри-Ланкада энг оғир иқтисодий инқироз давом этмоқда, июнда инфляция даражаси 54 фоиздан ошди, мамлакат озиқ-овқат, дори импорти ва ёнилғи билан боғлиқ қийинчиликларни бошидан кечирмоқда.
Шри-Ланка 1948 йилда Буюк Британиядан мустақил бўлганидан буён энг жиддий инқирозни бошидан кечирмоқда.
Март охирида электр энергияси суткасига 13 соатдан ўчирила бошлагач, мамлакат аҳолиси намойишларни кучайтирди.
Хусусан, 9 май куни Шри-Ланка бош вазири канцелярияси яқинида тўпланган оломон ва ҳукумат тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Бундай вазият фонида пойтахтга қўшинларни киритишга даъват этишди.
Мухолифат томонидан босим кучайганидан экйин ўша куниёқ бош вазир Махинда Ражапакса истеъфо берди, вазирлар маҳкамаси эса тарқатиб юборилди.
12 май куни Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса бош вазир лавозимига Ранил Викрамасингхени тайинлади, у аввал бу мансабда кетма-кет уч муддат ишлаган эди.
Шри-Ланка ҳукумати умуммиллий комендантлик соатини эълон қилди, намойишлар чоғида жамоат мулкига ёки фуқароларга зарар етказган ҳар қандай кишини ўққа тутиш буюрилди.
Бутун мамлакатни қамраб олган норозилик акциялари чоғида 8 киши, шу жумладан, ҳукмрон партия депутати ва икки нафар полиция ходими ҳалок бўлди, яна 250 киши яраланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди