11:30 / 10.07.2022
1 086

Шри-Ланка парламенти спикери президентнинг истеъфога чиқишини эълон қилди

Шри-Ланка парламенти спикери президентнинг истеъфога чиқишини эълон қилди
Готабая Ражапакса
Фото: Reuters

Шри-Ланка парламенти спикери Маҳинда Япа Абейварденанинг айтишича, президент Готабая Ражапакса унга 13 июль куни ўз лавозимини тарк этмоқчилиги ҳақида маълум қилган.

Ражапаксанинг вакиллари ҳали бу хабарни тасдиқламади. Ушбу баёнот 9 июль куни минглаб намойишчилар Шри-Ланка президентининг қароргоҳи ва идорасига бостириб кириб, унинг истеъфосини талаб қилганидан кейин эълон қилинди. ОАВ хабарларига кўра, Ражапаксанинг ўзи олдиндан эвакуация қилинган.

Сўнг намойишчилар аввалроқ истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилган бош вазир Ранил Викрамасингхнинг уйига бостириб кириб, бинога ўт қўйган. Ўша пайтда Викрамасингх қаерда бўлгани маълум қилинмаган.

Шри-Ланкадаги норозилик намойишлари оғир иқтисодий инқироз фонида ўтказилмоқда. Мамлакатда рекорд даражадаги инфляция кузатилмоқда, озиқ-овқат, дори-дармон ва ёнилғи етишмаяпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шри-Ланка парламенти спикери президентнинг истеъфога чиқишини эълон қилди