15:55 / 13.07.2022
1 133

Шри-Ланкада президент қочиб кетганидан кейин фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Шри-Ланкада президент қочиб кетганидан кейин фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Фото: AP Photo
Шри-Ланка бош вазири Ранил Викрамасингх Ғарбий провинцияда (у ерда мамлакатнинг норасмий пойтахти Коломбо жойлашган) комендантлик соати жорий қилди ва мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда бош вазир идорасига таяниб, LankaAnews портали хабар берди.

Бош вазир идораси Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса норозилик намойишлари туфайли мамлакатни тарк этганини тасдиқлади, деб ёзади Гагана. У рафиқаси ва икки тансоқчиси билан ҳарбий самолётда Мальдив ороллари пойтахти Мале шаҳрига олиб кетилган.

Шри-Ланкада март ойидан бери мамлакатдаги иқтисодий инқироз сабаб оммавий норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Баҳорда ушбу орол давлат дефолтга учради. Мамлакатда импорт қилинадиган товарлар, жумладан, озиқ-овқат, дори-дармон ва асосий товарларни сотиб олиш учун зарур бўлган валюта етишмаяпти. Шри-Ланканинг бир қатор ҳудудларида электр энергияси доимий равишда узилиб қолмоқда, чунки энергия таъминоти хорижий углеводородларнинг етказиб берилишга ҳам боғлиқ. Июнь ойида мамлакатда инфляция 50 фоиздан ошди, деб хабар беради Bloomberg.

9 июль куни эрталаб намойишчилар ҳукумат бинолари жойлашган Коломбо ҳудудига йиғилиб, президентни истеъфога чиқаришни талаб қила бошлади. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўзни ёшлатувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланган, камида 45 киши жароҳатланган.

Намойишлар чоғида намойишчилар президент қароргоҳини эгаллаб олди, Daily Mirror хабарига кўра, шундан сўнг улар қароргоҳдан «миллионлаб рупий» пулларни топган. Намойишчилар президент ва бош вазир истеъфога чиққандагина бинони тарк этишларини айтган.

Иккала сиёсатчи ҳам ўз лавозимларини тарк этишга рози бўлди, хусусан, Викрамасингх парламентдаги партиялар томонидан янги ҳукумат тузилганидан кейин истеъфога чиқади. Парламент спикери Маҳинда Япа Абейварден президент 13 июль куни истеъфога чиқишини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шри-Ланкада президент қочиб кетганидан кейин фавқулодда ҳолат эълон қилинди