Ямайкада қуролли шахс томонидан отилган ҳайдовчи машина бошқарувида жони узилиб, уч кишини уриб кетган. Бу ҳақда Jamaica Star нашри хабар тарқатди.
Полицияга кўра, 10 июль куни Уэстморленд округида яшовчи 46 ёшли Хопетон Стюарт ўзининг машинасида асосий кўча бўйлаб кетаётган эди. Маҳаллий вақт билан соат 19:30 атрофида у йўлда тўхтайди. Шу пайт номаълум шахс унга қарата ўқ узади.
Стюарт машинага югуриб бориб, рулга ўтиришга муваффақ бўлган ва катта тезликда воқеа жойидан қочишга уринган. Кўп ўтмай, машина бошқарувни йўқотади ва йўл бўйида қабр қазаётган уч кишини босиб ўлдиради. Полиция етиб келганида Стюарт рулга тирмашиб турар, унда ҳаёт белгиларидан нишона йўқ эди. Кейинчалик ўлим сабаби бош қисмидаги ўқ жароҳати сифатида кўрсатилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди