Фото: Picture Alliance
Украинадаги уруш ва энергия ташувчиларга юқори нархлар фонида Еврокомиссия еврозонада рекорд даражадаги юқори инфляцияни кутмоқда - йилига ўртача 7,6 фоиз. Бу ҳақда ЕИ комиссиясининг 14 июль, пайшанба куни чоп этилган ёзги прогнозида айтилади. Баҳорги прогнозда, май ойида инфляция даражаси 6,1 фоизни ташкил этганди.
Умуман Европа иттифоқида экспертлар нархларнинг аввалги 6,8 фоиз ўрнига 8,3 фоизга ошишини тахмин қилмоқда. Шу билан бирга, 2023 йилда инфляция, Еврокомиссия маълумотларига кўра, деярли икки баравар камайиши керак: евроҳудудда ўртача 4 фоизгача ва бутун Европа иттифоқида 4,6 фоизгача.
Иқтисодий ўсиш бўйича, Еврокомиссия 2022 йилда Европа иттифоқи иқтисодиёти 2,7 фоизга ўсишини тахмин қилишда давом этмоқда. Евроҳудуд 2,6 фоизга ўсиши кутилмоқда, бу май ойидаги прогноздаги мос кўрсаткичдан бироз камроқ (2,7 фоиз).
Бироқ, 2023 йил учун Европа иттифоқи комиссияси ўз прогнозларини пастга қараб қайта кўриб чиқди. Европа иттифоқида умумий ўсиш 1,5 фоиз, евроҳудудда эса 1,4 фоиз бўлиши кутилмоқда. Май ойида иқтисодчилар Европа иттифоқида ҳам, евро ҳудудида ҳам 2,3 фоизни кутишган. Прогноз қилинган қийматларнинг сезиларли даражада пасайиши сабабларидан бири энергия бозорларидаги вазият бўлиб қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди