16:12 / 19.07.2022
1 272

Пентагон Хитой армиясининг «хавфли» ҳаракатларини таҳлил қилади

Пентагон Хитой армиясининг «хавфли» ҳаракатларини таҳлил қилади
Фото: Reuters
Пентагон Хитойнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги «хавфсиз бўлмаган» ва «нопрофессионал» ҳаракатларидан хавотирлар туфайли АҚШ армиясининг Хитой армияси билан сўнгги беш йил ичидаги ҳарбий алоқаларини ҳар томонлама таҳлил қилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг уч нафар расмийсига таяниб, CNN хабар берди.

Тегишли кўрсатма АҚШ штаблари бошлиқларининг қўшма қўмитаси раиси Марк Милли томонидан берилган, чунки Хитой самолётлари ва кемалари баъзан АҚШ ҳарбий объектларига жуда яқин жойлаштирилмоқда, дейилади хабарда. CNN’нинг исмини ошкор этмаган суҳбатдошлари Милли хитойлик ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатларидаги ўзгаришлар таҳлилини олмоқчи эканини таъкидлади.

АҚШ ва Хитой армиялари ўртасидаги ўзаро муносабатлар масаласи шу қадар нозикки, томонлар кўпинча воқеаларни ошкор этмайди, деб ёзади CNN. Телеканал маълумотларига кўра, июнь ойида махсус кучлар томонидан фойдаланилган Американинг C-130 транспорт самолёти Хитой самолётлари билан «тўқнашиб кетганга ўхшаш ҳодиса» юз берган. Аммо Пентагон ушбу ҳодисани расман тан олмади, деб таъкидлайди телеканал.

«Хитой ўн йилдан кўпроқ вақт давомида иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан юксалиб келмоқда. У Тинч океанида янада жасоратли бўлди», — деди Милли CNN’га. Унинг қўшимча қилишича, «стратегик хавф» томонлар ўртасидаги алоқа линияларини сақлаб қолиш ва «рақобатни бошқариш» орқали камайиши мумкин.

Хитой ҳарбийларининг хавфли ҳаракатлари ҳақида Пентагон аввалроқ хабар қилган эди. Июнь ойи ўрталарида АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Хитойнинг Осиёдаги хавфсизликка таҳдид соладиган бир қатор тажовузкор ҳаракатлари ҳақида гапирган. У Вашингтон ўз иттифоқчилари билан босимга қарши туришга ваъда берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон Хитой армиясининг «хавфли» ҳаракатларини таҳлил қилади