16:16 / 21.07.2022
1 666

МРБ директори Россия қўшинларининг Украинадаги йўқотишларини баҳолади

МРБ директори Россия қўшинларининг Украинадаги йўқотишларини баҳолади
Фото: AP
Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернснинг айтишича, Украинадаги урушда 15 мингга яқин россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. У бу рақамни 20 август, чоршанба куни Колорадодаги Аспен хавфсизлик форумида сўзлаган нутқида келтириб ўтди.

«АҚШ разведка ҳамжамиятининг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, тахминан 15 000 киши ҳалок бўлган, ярадорлар сони эса тахминан уч баравар кўп, - деди у. - Украиналиклар ҳам жабр кўрди - эҳтимол, бироз камроқ, лекин барибир, бу катта йўқотишлардир».

Бернснинг таъкидлашича, рус қўшинларининг Донбассдаги ҳужуми, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб баҳоланса, Москва уруш бошидаги хатоларидан сабоқ чиқарганини кўрсатади. Унинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари ўз устунлиги ва ўқ отиш кучидан фойдаланиб, узоқ масофалардаги Украина нишонларини йўқ қилиш ва заиф томонларини ёпиш учун яхшироқ ҳолатда бўлиб турибди.

Россия ҳам, Украина ҳам ўз йўқотишлари ҳақида оператив маълумотларни тақдим этмаяпти. Британия разведкаси, ўз навбатида, июнь ойида уруш пайтида ҳалок бўлган рус аскарлари сони 15-20 минг кишини ташкил этгани ҳақида хабар берди. Украина қуролли кучлари бош штаби 38 750 кишининг ўлганини айтмоқда. «Медиазона» ва ВВС’нинг очиқ манбалар асосида тўпланган маълумотларига кўра, 15 июль ҳолатига кўра 4760 киши ҳалок бўлгани аниқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » МРБ директори Россия қўшинларининг Украинадаги йўқотишларини баҳолади