07:30 / 23.07.2022
1 375

Европадаги жазирама энергия инқирозини янада кучайтирмоқда

Европадаги жазирама энергия инқирозини янада кучайтирмоқда
Фото: Bloomberg
Европадаги деярли ҳар бир мамлакат 40 градуслик жазирама иссиқдан азият чекмоқда, бунга Буюк Британия ёки Шимолий Франция каби одатда салқин бўладиган минтақалар аҳолиси тайёр эмас эди, деб ёзмоқда Forbes.

Ғайриоддий юқори ҳарорат ўрмон ёнғинларига сабаб бўлиб, мамлакатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинмоқда.

Буюк Британияда темир йўл эриши хавфи туфайли бир қанча поездлар қатнови бекор қилинган, баъзи мактаблар эса болалар дарслардан озод қилган.

Испания ва Португалияда жазирама туфайли ўрмон ёнғинлари авж олди, Францияда эса иккита ўрмон ёнғинидан келиб чиққан хавф Бордо яқинидаги курортдан 16 мингдан ортиқ дам олувчиларни эвакуация қилинишига сабаб бўлди.

Европадаги иссиқлик тўлқини энергия инқирозига тўғри келди. Июль ойи ўрталаридан бошлаб «Газпром» «Шимолий оқим» орқали газ етказиб беришни тўхтатди ва буни газ турбинасига техник хизмат кўрсатиш билан изоҳлади.

Таъминот билан боғлиқ форс-мажор ҳолатлари газ нархининг ўзгарувчанлигига олиб келди. Иссиқлик эса жойларни совитиш учун электр энергиясига бўлган талабни оширди.

Bloomberg маълумотларига кўра, илиқ ҳаво шамол қувватини камайтиради, сувнинг юқори ҳарорати атом электр станциялари унумдорлигини пасайтиради, дарёлардаги сув сатҳининг пасайиши эса кўмир етказиб беришда узилишларга олиб келади.

Financial Timesга кўра, бу йил қишда минтақанинг айрим мамлакатлари иситиш учун кўпроқ кўмирдан фойдаланади, бу эса иқлим ўзгариши сабабларидан бири ҳисобланган иссиқхона газлари чиқиндиларининг кўпайишига олиб келади.

Таҳлилчи Rystad Energy’нинг қайд этишича, ёзда юзага келган ушбу жазирама Европани қишгача газ захираларини тиклашига тўсқинлик қилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европадаги жазирама энергия инқирозини янада кучайтирмоқда