
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден ва ХХР раиси ўртасидаги телефон орқали мулоқот икки соатдан кўпроқ давом этди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
"Байденнинг Си Цзинпин билан телефон орқали мулоқоти якунланди, улар 2 соат 17 дақиқа суҳбатлашишди", - дейилади хабарда.
Бу икки мамлакат етакчиларининг бешинчи ва март ойидан буён биринчи суҳбати ҳисобланади.
Охирги вақтда АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга бўлажак ташрифи сабабли Хитой ва Қўшма Штатлар орасидаги кескинлик кучайди. Хитой мудофаа вазирлиги ташриф амалга ошадиган бўлса кескин чоралар кўриш билан таҳдид қилди, АҚШ эса Жанубий Хитой денгизига авиаташувчи кемаларини жўнатди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар