Фото: Reuters
Оқ уй ҳисоботига кўра, АҚШ президенти Жо Байден Си Жинпингни Қўшма Штатлар орол мақомини бир томонлама тартибда ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай уринишга қатъиян қарши эканидан огоҳлантирган.
Пекин эса Си Жинпинг мулоқотда Байденни «Ягона Хитой» принципига амал қилишга чақирган ва америкалик президентни «ким олов билан ўйнашса, унинг ўзи куйиб қолиши»дан огоҳлантирган.
«Биз «Тайван мустақиллиги» сепаратизмига қатъиян қаршимиз ва Тайван мустақиллиги кучларига ҳеч қачон ўрин қолдирмаймиз. Хитой ҳукумати ва халқининг «Тайван масаласи» бўйича позицияси бир хил ва 1,4 млрд нафардан ортиқ хитойликлар миллий суверенитет ва Хитой ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга қатъий аҳд қилган. Жамоат фикрини бузиб бўлмайди, ўт билан ўйнашсангиз, куйиб қоласиз. Америка томони буни яхши англайди деб умид қиламан»,— дея ХХР раисининг сўзларини келтиради CCTV.
ХХР Тайванни ягона Хитой давлатининг исёнкор қисми деб билади ва расман уни куч билан қўшиб олиш имкониятини истисно этмайди.
АҚШ бир томондан «ягона Хитой» тамойилига риоя этади ва Тайванни мустақил давлат сифатида тан олмаган, бошқа томондан демократик Тайванни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келади.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюришга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан орол атрофидаги баҳслар ҳарорати яна бир бор ошди.
Давлат департаменти Пелоси бундай режаси ҳақида эълон қилмаганини маълум қилган, шу билан бирга, агар ташриф амалга ошган тақдирда у қандайдир «жиддий оқибатлар» келтириб чиқаришини билдирган.
Ўтган ҳафтада Жо Байден журналистларга америкалик ҳарбийлар Пелосининг Тайванга учмагани маъқул эканини айтаётгани ҳақида гапирди. Бошқа томондан, Байден маъмурияти вакили Хитойнинг бу борадаги баёноти «вазиятдан чиқишга ёрдам бермаслиги ва кераксизлиги» ҳақида айтди.
Агар Нэнси Пелосининг ташрифи барибир амалга ошса, бу сўнгги 25 йилликда илк америкалик юқори мартабали мулозимнинг оролга келиши бўлади. Вакиллар палатаси спикери - Америка давлатчилиги иерархиясида президент ва вице-президентдан кейинги учинчи шахс ҳисобланади.
Оқ уй хабарига кўра, Байден ва Сининг пайшанба кунги телефон мулоқоти чоғида ўзаро учрашув ўтказиш имконияти ҳам муҳокама қилинган.
Улар 2015 йилда учрашишган, ўшанда Си АҚШга ташриф буюрганди, аммо ўшанда Байден вице-президент эди. Президент сифатида у ҳали хитойликлар етакчиси билан учрашмаган.
BBC’нинг АҚШ Давлат департаментидаги корреспонденти Барбара Плеттнинг сўзларига кўра, таҳлилчилар Байден ҳам, Си ҳам ўз мамлакатлари ўртасида очиқ зиддият бошланишини истамайди, аммо ҳозирги риторика даражасида бир-бири билан учрашишни ҳам хоҳламайди, деб ҳисобламоқда.
Оқ уйнинг мазкур телефон мулоқоти тўғрисидаги пресс-релизида «ихтилофларни масъулият билан ҳал қилиш» ҳамда АҚШ ва Хитой манфаатлари бир-бирига мос келадиган масалаларда ҳамкорлик қилиш ҳақида ёзилган.
Пекин ўзининг нисбатан узунроқ ҳисоботида икки мамлакат манфаатлари кўп соҳаларда бир-бирига мос келиши айтилади, аммо айни пайтда Қўшма Штатлар муносабатларга путур етказишда айбланиб, Байден маъмурияти Хитойни расман АҚШнинг рақиби ва Америка сиёсати учун узоқ муддатли муаммо деб ҳисоблаши эслатилади.
BBC корреспонденти Руперт Уингфилд-Ҳейзнинг қайд этишича, хитойлик расмийлар бу йил ҳам, аввалги йилларда ҳам олов билан ўйнашиш ҳақида таҳдидли ибораларни қўллашган, аммо бу америкаликлар уларга ёқимсиз бўлган қандайдир ҳаракатга қўл урса, масалан, Нэнси Пелоси Тайванга учиб келса, Хитой ушбу оролга бостириб киришга тайёрлигини англатмайди. Бу билан хитойликлар агар АҚШ ҳозиргидек сиёсат юритишда давом этса, бу охир-оқибат очиқ зиддиятга олиб келиши мумкинлигини айтмоқчи бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?