Фото: Picture Alliance
Россия судлари Украина фуқароларини ўз ватанларига чиқариб юбориш ҳақидаги қарорларни «уларни ижро этишнинг ҳақиқий имконияти йўқлиги» сабабли бекор қила бошлади, деб ёзади «Коммерсант» газетаси 1 август, душанба куни.
Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан икки давлат ўртасида қидирувдаги шахсларни чиқариб юбориш бўйича келишув тўхтатилган эди. Украиналикларни уйларига жўнатиш жисмонан имконсиз бўлиб қолгани сабабли, 100 дан ортиқ одам Россиянинг чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказларида (ЧФВСМ) қолиб кетган, дея таъкидлайди газета.
Москва Ҳелсинки гуруҳи маълумотларига кўра, судлар камида 21 кишини Москва вилояти марказидан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорларни аллақачон бекор қилган. Бундан ташқари, Санкт-Петербургда яна 30 нафар украиналик озод этилди. Суд қарорларига қарамай, айрим Украина фуқароларини ЧФВСМдан озод қилиш рад этилмоқда, дея хабар берди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Июнь ойи ўрталарида Россия тергов изоляторлари ва ЧФВСМларида 350 дан ортиқ Украина фуқаролари бўлган. Улардан баъзилари Украина томонининг илтимосига кўра қўлга олинган, чунки ўз ватанларида жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган.
Москва Жамоатчилик кузатув комиссияси вакили Георгий Иванов урушдан олдин украиналикларни чиқариб юбориш «жуда тез» амалга ошганини таъкидлади. Янги Москвада жойлашган Сахарова посёлкасидаги ЧФВСМда аввал бир вақтнинг ўзида 40 дан ортиқ одам сақланмаган бўлса, июнь ойида эса марказда 113 украиналик бўлган.
Россия тергов изоляторлари ва махсус ҳибсхоналаридаги баъзи украиналиклар Россияни тарк этишни хоҳламаяпти, чунки уларнинг оилалари бу ерда яшайди, деб таъкидлайди ЖКК. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, улардан баъзилари бошпана олишга уринган, бироқ рад жавоби берилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?