Фото: «Коммерсантъ»
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг ҳар бир ҳаракати салбий сиёсий оқибатларга олиб келади. У кеча Пелоси хонимнинг Тайванга келишини танқид қилиб, спикерни «ақлдан озган» деб атади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Ақлдан озган Нэнси Тайванда нима қиляпти? У доим муаммо келтириб чиқаради. Пелоси қилган ҳеч нарса яхшилик билан тугамайди (икки муваффақиятсизлик — импичмент, Вакиллар палатасининг йўқолиши), қаранг!» — деб ёзган Трамп ўзининг Truth ижтимоий тармоғида.
Дональд Трамп аввал ҳам Пелосига нисбатан Crazy Nancy (ақлдан озган Нэнси) лақабини бир неча бор ишлатган. Собиқ президент биринчи марта 2019 йил май ойида конгрессменнинг давлат раҳбари лавозимидан четлатиш ҳақидаги чақириқларига жавобан ушбу лақабни ишлатган:
- «Ақлдан озган Нэнси! Кеча уни кузатдим ва у бутунлай телбага айланган эди. Мен эса ниҳоятда барқарор даҳоман», — деган собиқ президент.
Пелоси хонимга ишора қилганда, Дональд Трамп «Nervous Nancy», «Nancy Antoinette» ва «MS-13 Lover» лақабидан ҳам фойдаланган.
2 июль куни Нэнси Пелоси бошчилигидаги АҚШ конгрессменлари делегацияси Тайванга ташриф билан келди ва бу халқаро норозиликларга сабаб бўлди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пелоси хонимнинг келишига кескин норозилик билдириб, буни «катта сиёсий провокация» ва «Ягона Хитой» тамойилининг бузилиши сифатида баҳолади. АҚШнинг Хитойдаги элчиси Николас Бернс ҳам Хитой Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»